Бош прокурор Президент қарори ижросини ўрганмоқда

Фото: Бош прокуратура
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган Қарши туманидаги Қуйи Бешкент, Қарши шаҳридаги Самарқанд ҳамда Косон туманидаги Мудин маҳалларида ва "Янги Ўзбекистон массиви"да қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “Маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳалларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш, мактабларда давомат бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг