Жиззах политехника институтининг Муҳандислик мактаби очилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Жиззах политехника институтининг Муҳандислик мактаби очилди. Бу ерда ҳар йили 300 нафар вилоят ёшлари дуал таълим асосида замонавий муҳандис бўлиб чиқади. Бу ҳақда Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтилди.
«Илгари автомобилсозлик деганда ҳамма фақат Асакани тушунарди. Ҳамкорларимиз билан Жиззахда ҳам йилига 175 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватлари яратилди», деди Президентимиз.
Ушбу институт Венгриянинг машҳур Абуда университети бошқарувига берилиб, унда нафақат автосаноат учун, балки электротехника, транспорт, қурилиш ва қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалигида муҳандислар, сунъий интеллект бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилиши таъкидланди.
Қисқа фурсатда Зомин, Фориш, Арнасой туманлари ва Жиззах шаҳрида 2 миллиард долларлик 500 дан зиёд туризм ва сервис объектлари иш бошлади. Арнасой ва Зоминда 300 миллион доллар ҳисобига 12 ой давомида тўлиқ ишлайдиган курорт зоналари ишга тушгани, уларда аэропортлар барпо этилгани натижасида Жиззах энг жозибадор туристик маршрутлардан бирига айланди.
Саккиз йил олдин Жиззахдаги иш ўринларининг 42 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келган бўлса, бугун 310 мингга яқин вилоят аҳолиси саноат ва сервис соҳаларидаги юқори даромадли ишлар билан банд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг