Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда йирик тадбиркорлар синфи шакллангани, энди бундай тадбиркорларга ўз лойиҳаларини истиқболли мамлакатларда жойлаштиришга кўмаклашиб, бу орқали янги бозорларга жадал кириб бориш вақти келгани таъкидланди.
Масалан, Қатар ўзидаги эркин иқтисодий зоналарда инвесторлар учун жозибадор солиқ имтиёзлари жорий қилган, электр энергияси, сув ва бошқа коммунал хизматлар харажатининг 20-30 фоизига субсидия беряпти.
Агар Қатардаги саноат зоналарида ўзимизни маҳаллий корхоналарни ишлаб чиқаришини ташкил қилсак, ушбу давлат орқали 60 миллион аҳолиси бўлган Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади.
Қатардаги элчи ва бошқа мутасаддиларга бу борада маҳаллий корхоналар билан ишлаб, лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Жорий йилда Миср тажрибаси асосида Китоб туманида 5 гектардан 100 тонна «супер-супер элита» картошка уруғлиги олинди. Ушбу давлатдаги элчимиз ўтказган музокаралар натижасида мисрлик инвесторлар буни 1 минг гектарга етказишга тайёр.
Миср компанияларидан бири Тупроққалъада 2 минг гектар чўлни фойдаланишга киритиш ва пивот ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифини берган. Яна бир йирик компанияси гепатит «S» вирусига қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташаббусини билдирган. Мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Умуман, янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 триллион долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ташқи ишлар, Инвестиция, саноат ва савдо вазирликлари, Миср ва Қатардаги элчиларга тегишли «йўл харитаси»ни тасдиқлаш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг