Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-173 сон фармони билан 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари муҳим тадбир ўтказилади.
Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:
1 босқич 15-31 январь кунлари ўтказилиб, 17 кун давомида «census.stat.uz» сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.
2 босқич 4-28 февраль да бошланиб, «Маҳалла еттилиги» аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.
«Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади. Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди», — дейилади хабарда.
Саволнома таркибидаги жами саволлар сони умумий 71 тани ташкил қилиб, шундан аҳолига оид саволлар 54 та, қишлоқ хўжалигига оид саволлар эса 17 тадан иборат бўлади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январга қадар ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг «census.stat.uz» портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
Маълумот учун:
- Бир киши бутун оиласи учун рўйхатга олиш саволномасини тўлдириши мумкин;
- Маълумотлар махфийлиги кафолатланади.
Рўйхат натижалари:
- давлатга аҳолининг ҳақиқий сони ва таркиби ҳақида аниқ тасаввур беради;
- янги иш ўринлари, мактаблар, шифохоналар ва инфратузилмаларни режалаштиришда асос бўлади;
- қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни тўғри тақсимлаш имконини яратади.
Қўшимча қилинишича, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг биринчи босқичида 15-31 январь кунлари онлайн рўйхатдан фуқаролар Миллий статистика қўмитаси томонидан тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг