ҲАМАС сиёсий партия сифатида тан олиниши эвазига қуролни топширишга рози бўлди

22:50 24 Январь 2026 Дунё
688 0

Sky News Arabia хабар беришича, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ маъмурияти билан Ғазо секторидаги қуролларни топшириш ҳамда ер ости туннеллари хариталарини тақдим этиш масаласида ўзаро англашувга эришган. Бунинг эвазига ҳаракатни сиёсий партия сифатида тан олиш кўзда тутилмоқда.

Телеканал манбасининг таъкидлашича, келишувларга кўра, ҳаракатнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларидан Ғазо анклавини тарк этишни истаганлари АҚШ томонидан таъқиб қилинмасдан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, Вашингтон ҲАМАС полицияси ходимларининг бир қисмини ҳамда собиқ мансабдорларни Исроил ва АҚШ хавфсизлик текширувидан ўтган тақдирда, Ғазонинг янги маъмурий тузилмасига интеграция қилишга розилик билдиргани айтилади.

Фаластин Миллий Маъмурияти мазкур келишувларга қарши эмас, агар улар урушни тугатиш, ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш ва тикланиш жараёнларини жадаллаштиришга олиб келса.

Шу билан бирга, Исроил келишувнинг айрим бандларига, айниқса ҲАМАСни сиёсий партия сифатида сақлаб қолишга доир шартларга кескин қарши экани қайд этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер