Женевада 54 йил аввал қабул қилинган Конвенция ратификация қилиниши мумкин

12:38 27 Август 2024 Сиёсат
289 0

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (Женева, 1970 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълум қилган.

Хабар қилинишича, конвенциянинг асосий мақсади – барча ишлайдиган ходимларга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган таътилларни таъминлашдан иборат.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда Конвенция 38 та давлат томонидан ратификация қилинган. Мамлакатимизда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш қонун лойиҳасининг мақсад ва вазифалари ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу Конвенсиянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади.

«Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди», дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?