“Яшил тараққиёт”га эришишда Янги Ўзбекистон тажрибаси алоҳида эътироф этилди

Тошкентда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва ривожланиш” мавзусидаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Яшил тараққиёт”: Янги Ўзбекистон тажрибаси ва жаҳон тенденциялари” халқаро тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Европа ва Марказий Осиё минтақаси бош директори Борис Эрг, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти “Яшил Марказий Осиё” дастури раҳбари Каролина Милоу, Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жинха Ким, Жаҳон банкининг атроф-муҳит бўйича бош мутахассиси Асферачю Абате, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Резидент Координатори офисида ҳамкорлик бўйича ходими Русян Жилл Мамиит каби хорижлик мутахассислар иштирок этишди.
Тадбирда Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков Ўзбекистонда экология соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар, “яшил тараққиёт” соҳасида Янги Ўзбекистон тажрибасига бағишланган тақдимотини намойиш қилди.
Шунингдек, хорижлик мутахассислар қатор долзарб мавзуларга эътибор қаратишди. Хусусан, Борис Эрг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилмахилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тикланиш ва иқлим ҳаракатлари соҳасида ҳамкорлик қилиш каби масалаларга тўхталди. Шунингдек, “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизими, ердан фойдаланиш ва экотизимларни тиклаш”, “Ўзбекистоннинг тоғли ва водийли ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш”, “Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш орқали зооноз касалликларнинг пайдо бўлишига ландшафт мослашувчанлигини ошириш” каби қўшма грант лойиҳалари доирасида ҳамкорлик каби масалаларга ҳам эътибор қаратди.
Каролина Милоу “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар ва ташаббуслар бўйича маълумот берди. Қолаверса, “Яшил Марказий Осиё: Марказий Осиё ва Афғонистонда иқлим, атроф-муҳит ва хавфсизлик масалалари бўйича трансчегаравий мулоқот” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Бундан ташқари, Асферачю Абате Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёнинг барқарор ландшафтлари” (РEСИЛАНД CА+) минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги экотизимлар масалаларида мулоқотни кенгайтириш ҳақида маъруза қилди.
Жинха Ким эса Глобал Яшил Ўсиш Институтининг (ГГГИ) “Орол денгизи инқирозининг таъсирини бартараф этиш учун Оролбўйи ҳудуди учун яшил тикланиш сармояси” қўшма лойиҳаси доирасида Оролбўйи ҳудудида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг кўламини кенгайтириш масалаларига тўхталди. Шу билан бирга, Русян Жилл Мамиит Ўзбекистонда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иштирокида сув ва ер ресурслари сифатини бошқариш йўналишида янги лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, тадбир давомида бутун дунёда “яшил тараққиёт”га эришишда Янги Ўзбекистон тажрибаси алоҳида эътироф этилди. Бунда жаҳон стандартларига тўлиқ мослашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда яна қатор муҳим ишларни амалга ошириш зарур эканлиги ҳам таъкидланди.
Маълумот учун, “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва ривожланиш” ҳафталиги 7 июлгача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг