Ургут туман судининг раиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Темур Рустамовнинг автоҳалокатга учраб вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши расмий баёнот берди.
Билдирилишича, 2025 йил 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 километрида «Камаз- 53212» русумли юк автомашинаси ва «Nexia 3» русумли енгил автомашина тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида «Nexia 3» русумли енгил автомашинасида бўлган 1986 йилда туғилган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
«Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг