Душанбеда электросамокат ва электровелосипедлардан фойдаланиш 2030 йилгача тақиқланди
Душанбе шаҳрида электросамокат, электровелосипед ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш вақтинча — 2030 йилгача тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Рустам Эмомалининг қарорига таяниб, Sputnik Тожикистон хабар қилди.
Қарорга мувофиқ, 2030 йилгача шаҳар ҳудудидаги автомобил йўллари ва пиёдалар йўлакларида электросамокатлар, электровелосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас. Фақат расмий тартибда рўйхатдан ўтган ва махсус белгиланган зоналарда ҳаракатланишига рухсат этилади.
Маъмуриятнинг маълум қилишича, тақиқ қуйидаги сабабларга кўра жорий қилинган:
— Электросамокат ва электровелосипедлардан назоратсиз фойдаланиш;
— Улар билан боғлиқ ЙТҲлар сонининг кўпайиши;
— Транспорт ҳаракатини ва пиёдалар оқимини бузиши;
— Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари.
Шаҳар ҳокимлиги таъкидлашича, ушбу ташаббус йўл ҳаракатини хавфсиз қилиш ва барча иштирокчилар учун қулай инфратузилма яратишга қаратилган.
Шу тариқа Душанбе 2030 йилгача шахсий электр ҳаракатланиш воситалари ҳаракатини чегаралайдиган Марказий Осиёдаги илк пойтахтлардан бирига айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг