Умрага тўплаган маблағига мактабга китоб совға қилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Орамизда шундай инсонлар борки, улар ўзларининг инсонийлик фазилатлари, олижаноб хислатлари билан бошқаларга ибрат бўлади. Балиқчи туманидаги “Матонат” маҳалласида яшовчи Ёқутхон Абдуллаева шулар жумласидан. 70 ёшни қаршилаган онахон муборак Умра зиёратини амалга оширишни ният қилганди. Сафар олдидан кутилмаган хайрли ишга қўл урди.
— Улуғлар айтганидек, китоб барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрок, илму донишмандликнинг асоси. Ҳаётни ўргатувчи беминнат мураббий, — дейди Ёқутхон ая. — Бугунги ахборот асрининг илғор технологиялари ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Аммо фарзандларимизни китоб мутолаасига ўргатиш лозим. Бу борадаги савобли ишларни энг аввало мактабдан бошлаш керак.

Исмига муносиб онахон Умра зиёрати учун тўплаган маблағига 250 дона китоб сотиб олди. Уни тумандаги 17-умумтаълим мактабининг кутубхонасига совға қилди
Аслида савоб олиш қийинмас, бунинг учун хоҳишнинг ўзи кифоя. Яхшиликнинг эса катта-кичиги бўлмайди. Ёқутхон Абдуллаева бошлаган ташаббус барчага ибрат бўлади, деган умиддамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг