Project Sunrise: АҚШда Ғазо секторини тиклаш бўйича 112 миллиард долларлик лойиҳа ишлаб чиқилди
The Wall Street Journal ёзишича, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда АҚШ раҳбарининг куёви Жаред Кушнер Ғазо секторини тиклаш бўйича махсус таклиф ишлаб чиққан.
Project Sunrise лойиҳаси «вайрон этилган анклавни замонавий ва тараққий этган мегаполисга айлантириш»ни кўзда тутади. Бунинг учун камида 10 йил вақт ва 112,1 миллиард АҚШ доллари талаб этилиши айтилмоқда. Шу билан бирга, қайта тиклаш ишларини қайси давлатлар ва компаниялар молиялаштириши, шунингдек, реконструкция даврида 2 миллион нафар фаластинлик қаерда истиқомат қилиши масаласи очиқ қолмоқда.
Маълум қилинишича, АҚШ мазкур лойиҳада асосий ўйинчилардан бири сифатида иштирок этишга тайёр. Вашингтон 60 миллиард доллар миқдорида грант ажратишни қўллаб-қувватлаши ва барча ишлар амалга оширилиши учун кредитлар бўйича кафил сифатида чиқиши мумкин.
Лойиҳа режасига кўра, 10 йилдан сўнг Ғазо сектори тикланишнинг кейинги босқичларини мустақил молиялаштириш имкониятига эга бўлиши ва якунда жалб қилинган кредитларни қайтаришни бошлаши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг