Трамп Венесуэла билан уруш эҳтимолини инкор этмади
АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла билан уруш бошланиши эҳтимолини инкор этмади. Бу ҳақда у НБC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Мен буни инкор этмайман, йўқ», — дея жавоб берди АҚШ раҳбари уруш эҳтимоли ҳақидаги саволга.
Шу билан бирга, Трамп Венесуэла кемаларига зарба берилиши урушга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги масалани муҳокама қилиш ниятида эмаслигини билдирди.
Аввалроқ АҚШ президенти унинг маъмурияти Венесуэладаги наркокартеллар билан боғлиқ ер усти нишонларига эҳтимолий зарбалар бериш учун Конгрессдан алоҳида рухсат сўраши шарт эмаслигини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг