“Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради

11:15 08 Декабрь 2025 Спорт
501 0

Кеча, 7 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда “Реал Мадрид“ клуби ўз майдонида “Сельта” жамоасини қабул қилди.

Учрашув 0:2 ҳисобига меҳмонлар ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида “Сельта” футболчиси Виллионт Сведберг ўйинда ҳисобни очди. 64-дақиқа Мадрид клуби ҳимоячиси Фран Гарсия рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. Бундан ғазабланган Фран кейинги эпизодда яна фол ишлатди. Ҳакам эса футболчини аяб ўтирмади ва иккинчи сариқ карточкани кўрсатган ҳолда уни майдондан четлатди.

90+2-дақиқада яна шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун Альваро Каррерасга сариқ карточка кўрсатилди. Аммо футболчи тинчланиш ўрнига уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилди. Натижада ҳакам Каррерасни майдондан четлатди. Ҳолат давомида ушбу қарорга майдонда эътироз билдирган Валверде ва Родриого сариқ, захирада ўтирган Эндрикка эса қизил карточка кўрсатилди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида Виллионт Сведберг жамоасининг иккинчи голини киритди. Шу тариқа ўйин “Реал Мадрид”нинг аламли мағлубияти билан якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер