Туркия футболида ноодатий воқеа содир бўлди (+видео)

Туркия Суперлигасининг навбатдаги тур ўйинида «Адана Демирспор» жамоаси «Галатасарай» клубига қарши майдонга чиқди. Ўйиннинг биринчи бўлимида «Адана Демирспор» жамоаси дарвозасига пенальти белгиланди. Футболчилар эса белгиланган пенальтидан норози бўлиб, майдонни тарк этишган. Бу ҳақида «NDTV Sports» нашри хабар берди.
Унга кўра, ўйиннинг 12-дақиқасида «Галатасарай» клуби футболчиси Алваро Мората пенальтидан ҳисобни очган. Шундан сўнг, «Адана Демирспор» бош мураббийи Мустафа Алпер белгиланган пенальтидан норози бўлиб жамоасини кийиниш хонасига олиб чиқиб кетди. Натижада учрашув бош ҳаками ҳам ўйин тўхтатилганини эълон қилиб, майдонни тарк этган.
«Адана Демирспор» вице-президенти Метин Коркмаз ушбу ҳолатга изоҳ бериб, «бу қарор «Галатасарай»га эмас, ҳакамлар ҳайъатига қарши норозилик» эканини таъкидлади. «Галатасарай» бош мураббийи Окан Бурук ушбу воқеани «Туркия футболига катта зарар келтириш ҳамда бутун дунёга шарманда қилишдан бошқа нарса эмас», — дея изоҳлади.
Мазкур ҳолатга «Галатасарой»нинг азалий рақиби «Фенербаҳче» ҳам ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жамоани танқид қилиб, «Сиз туфайли ишонч ва адолат қолмади. Аммо сизлар ҳар доим энг бегуноҳ ва жабрдийда бўласиз. Табриклаймиз, Туркия футболига катта зарар етказдингиз», — деб пост қолдирган.
Шунингдек, «Галатасарай» клуби вице-президенти Метин Озтурк «Фенербахче»нинг бу муносабатига жавобан, «Адана Демирспор» ҳамда «Галатасарай» биринчи марта адолатсизликка учраяптими? Агар ҳар бир адолатсиз пенальтидан кейин жамоалар майдонни тарк этса, Туркия лигаси тўртинчи ҳафтадаёқ якунига етади», — дея таъкидлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Туркия Футбол Федерацияси ўрганиш олиб бориб, якуний қарор чиқаришини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг