Тошкентдаги яна бир кўчада транспорт ҳаракати тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Билдирилишича, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги қурилиш-монтаж ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 25 июль 15:00 дан 28 июль 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
«Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланишингни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз» — дейилади ҳокимлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг