Тошкентда ДХХ ва Президент администрацияси ходими деб таништирган эркакка ҳукм ўқилди
Тошкент шаҳрида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Президент администрацияси ходими деб кўрсатиб, шахсий ишларини ҳал қилиш учун сохта гувоҳномалардан фойдаланган эркак суд ҳукмига тортилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Шота Руставели кўчасида (Яккасарой тумани) ҳаракатланаётган «Lacetti» автомобили тўхтатилганда, унинг 32 ёшли ҳайдовчиси Д.О. ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган. У инспекторларга гувоҳнома кўрсатиб, «юқори лавозимли раҳбарга қўнғироқ қилиш учун» ўзини қўйиб юборишни сўраган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари фуқаронинг ҳаракатларини шубҳали деб топиб, текширув ўтказишди. Натижада унинг кўрсатган гувоҳномаси сохта экани ва Д.О.нинг ДХХга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. У далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Тергов давомида маълум бўлишича, Д.О. аввал ҳам судланган бўлган. У турли пайтларда ўзини Президент администрацияси ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими сифатида таништириб, вазирлик ва идораларда ишлашини даъво қилган ва шахсий ишларини шу йўл билан ҳал қилган.
Суд ҳукмига кўра, Д.О. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2 ва 3-қисми «а, б» бандларида назарда тутилган (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни тайёрлаш, сохталаштириш, сотиш ёки қонуний асоссиз фойдаланиш) жиноятларда айбли деб топилди ва 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, манзил-колонияга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг