Тошкентдаги 3та цех кунига 500 та ҳовлига етадиган табиий газ сарфлаётгани маълум бўлди

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзнефтгазинспекция ва «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, газ таъминоти корхоналари билан тузилган шартномалар асосида 3 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари газдан фойдаланиб келмоқда. Жумладан:
1. «ХАДЖИАКБАРОВ Х.Б.» ЯТТга қарашли чинни буюмлар ишлаб чиқариш цехи (кунлик газ истеъмоли 1 минг м3);
2. “ISSIQ QURILISH USTO” МЧЖга қарашли асфальт-бетон ишлаб чиқариш цехи (кунлик газ истеъмоли 7 минг м3);
3. “BATTERY TECHNOLOGY” МЧЖга қарашли аккумулятор ишлаб чиқариш цехи (кунлик газ истеъмоли 2 минг м3).
Ўз навбатида ушбу истеъмолчиларнинг кунлик газ сарфи билан ҳам ўртача 500 та ҳовли уйларни табиий газ билан таъминлаш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг