Тошкентда турар жой биноси ёниб кетди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган турар жой биноларидан бирида йирик ёнғин юз берди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 25 сентябрь куни соат 13:51 да Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб бориб, 14:12 да алангани қуршаб олган ва 14:30 да бартараф қилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган. Вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг