Тошкентда ўзаро гап талашиб қолган танишлар жанжаллашди

12:07 07 Июнь 2025 Жамият
171 0

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Унда айтилишича, турли муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат жорий йилнинг 6 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Олмазор тумани, Сағбон 1-берк кўчасида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган фуқаро У.Э. таниши 1993 йилда туғилган фуқаро М.А. билан оғзаки тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашиб кетган. Яқин атрофда бўлган фуқаролар уларни ажратган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу жанжал оқибатида жароҳат олганлар аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?