Тошкентда минтақавий форум ўтказилади

19:44 19 Декабрь 2021 Сиёсат
1843 0

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти шафелиги остида 2021 йил 20 декабрь куни Тошкентда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1325-сонли (2000) резолюциясини бажариш доирасида Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда аёлларнинг ролини оширишга бағишланган фуқаролик жамияти ташкилотлари минтақавий форуми ўтказилиши кўзда тутилган.

Тадбир Ўзбекистон Республика Олий Мажлиси Сенати ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази ҳамда «БМТ-Аёллар» тузилмаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Анжумандан кўзланган мақсад – миллий ва минтақавий даражада “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик» глобал кун тартибини амалга оширишга кўмаклашиш учун Мулоқот, фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Иштирокчилар сифатида Мулоқот аъзолари, минтақа мамлакатларидан фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ҳамда илмий доиралар вакиллари таклиф этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?