Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали ўтказилади
Архив сурат
15 мартдан 15 майга қадар Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда.
Унда Москва Современник театри, Москва Замонавий пьеса мактаби театри, Россия Халқлар театри, А.П.Чехов номидаги Москва бадиий театри ва Борис Эйфман номидаги Санкт-Петербург давлат академик балет театри меҳмон сифатида иштирок этади.
Фестиваль давомида Алишер Навоий номидаги Катта театр, «Илҳом» театри, Ҳамза номидаги Давлат академик драма театри саҳналарида спектакль ва балет спектакллари намойиш этилиши режалаштирилган.
Халқаро театр ва балет фестивали доирасидаги спектакллар аудио шарҳ (саҳнадаги ҳаракатнинг қисқача тавсифи, кўзи ожиз ёки заиф кўрувчилар учун тушунарли бўлиши учун) билан бирга намойиш этилади. Бундан ташқари, рус тилида бўлиб ўтадиган спектаклларида ўзбек тилидаги субтитрлар махсус экранлар орқали тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг