ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача

18:42 10 Февраль 2026 Иқтисодиёт
1729 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуаси жорий йилнинг 10-12 февраль кунлари «Қурилиш – UzBuild 2026» 27-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси, “Қурилиш ускуналари ва технологиялари – BuildTech 2026” UzBuildнинг ихтисослаштирилган бўлими ҳамда 7-Ўзбекистон қурилиш саноати Халқаро анжумани – ICCI 2026 каби муҳим соҳа тадбирларига мезбонлик қилмоқда.

Iteca Exhibitions Халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group томонидан очилаётган кўргазма мавсумида ташкил этилаётган Ўзбекистон Қурилиш ва Интерьер Ҳафталиги – “Uzbekistan Construction and Interior Week” тадбирлари “Ўзэкспомарказ” МККнинг барча павильонларида бўлиб ўтмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Маълумки қурилиш соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири ҳисобланади. “Янги Тошкент” ва “Янги Ўзбекистон” каби йирик лойиҳалар замонавий ускуналар, юқори технологияли материаллар ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, ресурслардан оқилона фойдаланиш аҳамиятини яққол намоён этмоқда. ICCI 2026 айнан шу йўналишдаги ечимларни тақдим этиш ва соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.

Анжуман Қурилиш ва интерьер ҳафталигининг асосий тадбири — 27-Ўзбекистон “Қурилиш – UzBuild 2026” халқаро кўргазмасини мазмунан тўлдириб, кўргазма учун бизнес муҳокама майдончаси вазифасини бажаради. Форум мутахассисларга кенг кўламли қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун замонавий технологиялар, инновацион ёндашувлар ва етакчи амалиётлар билан яқиндан танишиш имконини беради.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Бу йилги анжуман “Янги Ўзбекистон: ғоялардан кенг кўламли ечимларгача” мавзусига бағишланади. Анжуманнинг бош ҳомийси — Ўзбекистонда инфратузилма ва ер усти қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда етакчи компания ҳисобланган ÇELIKER HOLDING.

Тадбирда Грузия, Қозоғистон, Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Япониядан 37 та компания, 39 та спикер ва 150 нафар делегат иштирок этмоқда. ICCI 2026 — ялпи мажлис, панель сессиялари, тақдимотлар ва эксперт муҳокамаларини қамраб олган универсал платформа сифатида давлат идоралари, соҳа уюшмалари, девелоперлар ва бозорнинг етакчи мутахассисларини бир жойга жамлайди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Анъанага кўра, анжуман ялпи мажлис билан бошланиб, унда тадбирнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади. Ялпи мажлис “Ўзбекистоннинг динамик ривожланишида қурилиш сектори” мавзусига бағишланган бўлиб, миллий уй-жой ва инфратузилма дастурлари, келажак архитектураси ҳамда “Янги Ўзбекистон” лойиҳаси муҳокама қилинади.

Спикерлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Янги Тошкент” дирекцияси, Çeliker Holding, KNAUF Uzbekistan, BCG Middle East ва Commonwealth Partnership Uzbekistan вакиллари иштирок этади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Анжуман доирасида барқарор қурилиш, “Янги Тошкент” мегалойиҳасини ривожлантириш, кейинги авлод девелопменти ва замонавий шаҳар муҳитини яратиш, шунингдек, транспорт, муҳандислик ва экологик инфратузилмани ривожлантириш масалаларига бағишланган панель сессиялари ўтказилади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Иккинчи куни “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш: янги босқич” мавзусида фокус-сессия бўлиб ўтади. Унда инновацион материаллар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, “Минтақавий бизнесни кенгайтириш модели: Грузиянинг тажрибаси ва Ўзбекистонда миқёсини ошириш” мавзусидаги фокус-сессия қурилиш ва унга боғлиқ соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига бағишланади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Анжуман UzBuild 2026 иштирокчилари билан ўтказиладиган муҳокамалар, тажриба алмашиш ва соҳани янада ривожлантиришга қаратилган амалий ечимлар билан якунланади. ICCI 2026ʼнинг кенг қамровли дастури соҳа мутахассислари учун катта аҳамият касб этиб, қурилиш саноатини ривожлантириш ва йирик лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

 

Муҳсин Умурзоқов,
Акмал Муҳаммадов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?