Тошкентда автобус ағдарилиб кетиши натижасида етти киши жароҳат олди

17:54 24 Июль 2018 Жамият
1590 0
Фото: Facebook / Водители Ташкента 

23 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Юнусобод туманида яшовчи Б.К. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусини ТҲАЙ кўчасида жойлашган “Роҳат” автосалони олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги натижасида йўл четига ағдарилиб кетган.

Оқибатда етти нафар йўловчи енгил тан жароҳати олганлиги туфайли уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?