Тошкент шаҳрида бир ҳафтада яна 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жой яратилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Фото: Халқ сўзи
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, сектор раҳбарлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда бугунги кунда долзарб масала бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш, улар учун ётоқ ўринларини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Дастлаб, Тошкент шаҳар ҳокими сўз олиб, пойтахт азал-азалдан илм-маърифат маркази бўлгани, у талабалар билан доим гавжум ва файзли эканини инобатга олиб, бугунги кунда юзага келаётган ушбу масалани ҳамжиҳатликда тезкорлик билан ечиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шундан сўнг, сўзга чиққан Тошкент молия институти, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика, Тошкент давлат техника, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар ва Ўзбекистон миллий университетлари, Тошкент тиббиёт академияси ректорлари ётоқхоналарда мавжуд ўрин жой, уларда талабаларнинг жойлаштирилганлик ҳолати ҳамда яна қанча жойга эҳтиёж борлиги ҳақида маълумот берди.
Қайд этилганидек, айни пайтда Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг 92 тасида ётоқхона қуввати 35636 ўринни ташкил этади. Бугунги кунда 27354 нафар талабанинг ётоқ жой бўйича эҳтиёжи қондирилди. Ишлар жадаллик билан давом этмоқда.
Бундан ташқари, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисоби ҳамда инвестиция дастури доирасида яна 30 956 ўринли 60 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Йиғилишда вазирлик масъуллари томонидан кўрилаётган бу каби чоралар етарли эмаслиги, бошқа имкониятларни ҳам излаб топиш кераклиги таъкидланиб, қатор таклифлар ўртага ташланди.
Шундан сўнг, Ж.Ортиқхўжаев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида бунёд этилган «Ташкент индекс» савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берди. Мазкур таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан муносиб қарши олинди.
Йиғилиш сўнгида олий таълим муассасалари масъулларига зудлик билан мавжуд эҳтиёж бўйича маълумотларни шакллантириш вазифаси берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг