Тошкент молия институти ва Қатарнинг Ҳамад бин Халифа университети ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

20:04 18 Октябр 2023 Жамият
613 0

Фото: ТМИ ахборот хизмати

2023 йилнинг 18 октябрь куни Тошкент молия институтига “InnoWeek.uz–2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Қатарнинг Ҳамад бин Халифа университетининг “Инновациялар ва саноат алоқалари офиси” директори Надир Йилдирим ташриф буюрди.

Ташриф доирасида институт ректори Т. Тешaбаев ва Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н. Обломурадов билан мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қатар давлатига ташрифи доирасида икки мамлакатнинг илмий ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан инновацион ҳамкорлик, илм-фан натижаларини тижоратлаштириш ҳамда илмий грант лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Мулоқотда ёшларнинг бизнес лойиҳалари ва инновацион стартапларни ривожлантириш йўллари ва механизмлари муҳокама этилди, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда инновацияларни рағбатлантириш экотизимини янада ривожлантириш йўллари белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер