Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

08:16 23 Октябр 2024 Сиёсат
185 0

Фото: ТИВ

Президент қарорига мувофиқ, Абдуллаев Олимжон Суюнович Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида меҳнат қилган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар 2021-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Олимжон Абдуллаев Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланган Раҳматулла Нуримбетовнинг ўрнини эгаллади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?