Сенатда АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони билан учрашув бўлиб ўтди

2025 йил 5 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Бобби Жинн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ушбу учрашув Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, хавфсизлик соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолатини муҳокама қилар экан, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш истиқболлари, жумладан, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хатарларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Икки томон ҳам дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, мудофаа, хавфсизлик, кадрлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Учрашув конструктив ва амалий руҳда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг