Сенат Раиси Женевада ХМТнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган катта координатори билан учрашув ўтказди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон парламенти делегацияси Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеясида иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонга янги тайинланган катта координатори Юрий Штерк билан учрашув ўтказди.
Учрашувда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, аҳолини муносиб меҳнат билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юксак баҳоланди.
Ю. Штерк Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бу йўналишда эришилган ютуқларни алоҳида эътироф этди. Айниқса, Президентнинг Касаба уюшмалари фаоллари билан куни кеча бўлиб ўтган учрашувида белгиланган вазифалар ХМТ учун ҳам долзарб эканини қайд этиб, уларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Учрашувда муносиб меҳнат стандартларини татбиқ этиш, қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлаш ва янги ташаббуслар муҳокама қилинди.
2026–2030 йилларга мўлжалланган «Муносиб меҳнат дастури» лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва унинг Тошкентда ХМТ экспертлари иштирокида муҳокама қилиниши меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Таиланд ва Камбоджа ўртасида тўқнашувлар авж олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг