Саудия Арабистони 5 йил ичида уч бор U17 Осиё Кубогига мезбонлик қилади

10:23 05 Май 2025 Спорт
91 0

Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Осиё футбол конфедерацияси (AFC) Мусобақалар қўмитасининг тўртинчи йиғилишида муҳим қарор қабул қилинди. Унга кўра, Саудия Арабистони кейинги учта U17 Осиё Кубогининг расмий мезбони сифатида тасдиқланди.

Қарорда Хитой футбол ассоциацияси (CFA) ва Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) мезбонлик талабларига жавоб бергани қайд этилди. Шунга қарамасдан, 2026–2028 йиллардаги U17 аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги CFA’га топширилгани сабабли, тенглик ва хилма-хилликни таъминлаш мақсадида эркаклар ўртасидаги мусобақа SAFF’га берилди.

Барча қарорлар расмий кучга кириши учун AFC Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак. Мусобақалар низомлари ва янгиланган тақвимлар тез орада the-AFC.com сайтида эълон қилинади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон U17 терма жамоаси сўнгги Осиё кубогида зафар қучган эди. Улар финалда айнан Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида таслим этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?