Самарқандда янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

23:23 10 Сентябр 2024 Жамият
210 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Кейинги йилларда Давлатимиз томонидан таълим тизимига катта эътибор берилмоқда. Ҳар йили янги-янги олий таълим муассасалари ташкил этилиб, мавжудларининг моддий техника базаси мустаҳкамланяпти.

Бугунги кунда биргина Самарқанд вилоятида 13 та давлат олий таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлса, қатор хусусий олий таълим даргоҳлари ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ўқитувчи ва талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2000 ўринга мўлжалланган 7 қаватли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокимлиги, олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Мазкур ўқув биносининг умумий лойиҳа қиймати 74 миллиард 287 миллион сўмни ташкил этади.

Янги бинода 3 та факультет талабалари таҳсил олади. Бинода 1000 ўринга эга бўлган 85 та ўқув хонаси, 300 ўринли мустақил таълим хонаси, 320 ўринли фаоллари зали, Ахборот-ресурс маркази, 2 та синхрон таржима амалиёти хонаси, музей, «Регистратор офиси», конференциялар зали ҳамда 5 та спорт ва маънавий-маърифий тадбирларга мўлжалланган хоналар жойлашган.

Энди талабалар янги, замонавий ва шинам бинода янги ўқув йилини давом эттиришади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер