Самарқандда қарийб 50 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Иллюстратив фото
Самарқанд вилоятида 47 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро В.И. фуқаролар Э.Х. ва Б.Б.нинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишга юбориши эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбир давомида 1,2 млн сўм ва 700 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро В.И. 47 нафар фуқарони юқоридаги каби алдаб, чет давлатларга ишга юбориши эвазига жами 37 160 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига яшаш ва ишлаш учун жўнатиши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг