Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги Саудия Арабистони компаниялари делегациясини қабул қилди.
Томонлар амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон “яшил” энергетика соҳасининг стратегик инвестори ҳисобланган “ACWA Power” компанияси билан самарали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Бугун бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди: 752 мегаватт қувватга эга 4 та шамол электр станцияси электр тармоғига уланди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида умумий қуввати 2,3 гигаваттни ташкил этадиган 5 та электр станцияси ҳамда 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимининг қурилиши бошланди.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоятини Тошкент вилояти билан ва Қорақалпоғистон Республикасини Бухоро вилояти билан боғлайдиган умумий узунлиги 1790 километрлик 500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоғини барпо этиш бошланди.
Учрашув давомида энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг