«Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 29 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 14-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Барселона» клуби ўз майдонида «Алавес»ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб дастлабки дақиқадaёқ меҳмонлар томонидан очилди. Голга Пабло Ибанес муаллифлик қилди.
Орадан 7 дақиқа ўтиб, ҳисобдаги мувозанат тикланди. «Барселона»нинг дастлабки голи Ламин Ямаль ҳисобига ёзилди. 26-дақиқада Дани Олмо «кўк-анорранглилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Дани Олмо дублга эришди. Шу тариқа ўйин Ҳанс Флик бошқарувидаги жамоанинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу муваффақият эвазига «каталонияликлар» Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
«Барселона» — «Алавес» 3:1
Голлар: Ямал (8), Олмо (26, 90+3) — Ибанес (1).
«Барселона» — Жоан Гарсия, Эрик Гарсия (Кунде, 46), Кубарси (Кристиансен, 84), Жерар Мартин, Балде, Касадо, Бернал (Рэшфорд, 46), Олмо, Ямаль, Левандовски (Торрес, 60), Рафиня (Педри, 60).
«Алавес» — Сивера, Отто, Теналя, Пачеко, Парада (Мартинес, 80), Бланко, Калебе (Висенте, 59), Суарес, Ибанес (Гуриди, 68), Бойе, Реббач (Аленя, 58).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг