Самарқандда “Насаф” мухлислари ЙТҲга учради. Қурбон бор
Самарқанд вилояти Ургут туманида «Насаф» футбол клуби мухлислари йўл-транспорт ҳодисасига учради. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 31 октябрь куни соат 08:30 ларда Ургут тумани Қоратепа МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1113-километрида содир бўлган. «KIA Sonet» русумли автомобиль ҳайдовчиси Самарқанд–Қарши йўналишида ҳаракатланиб бораётганида чарчоқ оқибатида ухлаб қолган ва руль бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўлнинг ўнг томонидаги тупроқ уюмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи Ургут туман марказий шифохонасига мурожаат қилган. Йўловчи шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қаршининг «Насаф» клуби матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲда қурбон бўлган фуқаро жамоанинг фидойи мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиев бўлган. Марҳум ва клубни қўллаб-қувватлаш учун кеча, 30 октябрь куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтган «Навбаҳор» – «Насаф» учрашувига борган бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг