Рақобат қўмитасининг бу сафарги «ўлжаси» «Наманган сув таъминоти» АЖ бўлди

10:25 06 Сентябр 2024 Жамият
404 0

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси «Наманган сув таъминоти» АЖ томонидан 2023-2024 йилларда амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди. Бу ҳақда қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Наманган вилоят прокуратурасининг топшириғига кўра, «Наманган сув таъминоти» АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ҳамда 2024 йил 16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин амалга оширилган давлат харидлари ўтказилган.

Қайд этиш керакки, ўрганишлар давомида мазкур акциядорлик жамияти томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлди. Бундан ташқари, буюртмачи томонидан 36 та лот бўйича бошланғич нархи 846,1 миллион сўмлик танлов савдоларида бир-бирига боғлиқ бўлган (аффилланган) жамиятлар ғолиб деб топилганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, «Наманган сув таъминоти» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига маълумотлар юборилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер