«Тошкент бугун тин олди»: қор қўйнидаги пойтахтдан фоторепортаж
Фото: Фазлиддин Абилов/«Халқ сўзи»
Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудлари, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам қишнинг илк белгиси — биринчи қор ёғди. Пойтахтда пайшанба тонги биринчи қор билан қарши олинди.
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари биринчи қорни турлича кайфиятда қарши олди. Болаларча қувонч, сокин табассум ва илиқ хотиралар шаҳар муҳитида сезилди.
Транспорт ҳаракати ҳам қиш шароитига мослашди. Автомобиллар, жамоат транспортлари эҳтиёткорлик билан ўз манзиллари томон одимлади.
Боғлар, хиёбонлар ва кўча ёқалари қор билан қопланди. Дарахт шохларида қор йиғилиб, ўриндиқлар устида оппоқ излар пайдо бўлди.
Одамлар кундалик юмушларидан ортиб, ушбу лаҳзани хотира учун суратга муҳрлашга интилишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг