Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
2025 йил 16 декабрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўз ишини бошлади.
Учрашувда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Сик, Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов, Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси Намояндагон Раиси ўринбосари Азиз Кодир Гиёзода, Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дуйшонқул Чотонов иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ялпи мажлисда сўзлаган нутқида мазкур учрашув Марказий Осиё минтақасида шаклланиб бораётган янги сиёсий динамика, парламентлараро ишонч ва мулоқотнинг мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий даражадаги мулоқотлар тизимли тус олиб, минтақанинг жаҳон майдонидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани, парламентлараро ҳамкорлик эса бу жараённинг муҳим пойдевори сифатида шаклланиб келаётгани қайд этилди.

Ялпи мажлисда сўзга чиққан делегация раҳбарлари мунтазам давом этаётган учрашувларининг аҳамиятини таъкидлаб, мазкур формат Марказий Осиё ва Корея Республикасини боғлайдиган муҳим мулоқот майдонига айланганига эътибор қаратди.
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўз ишини давом эттирмоқда.

















Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг