Рақамли нотариат. Кейинги қадам қандай бўлади?

«Tashkent Law Spring» IV халқаро юридик форуми доирасида «Рақамли нотариат. Кейинги қадам қандай бўлади?» мавзусида сессия ташкил этилди. Сессияга Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров модераторлик қилди.
Унда Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо давлатларнинг соҳа вакиллари, жумладан, Иттифоқ президенти Лиональ Галлиез, Туркия Адлия вазири ўринбосари Хуршид Йилдирим, Европа ишлари бўйича вице-президент Йенс Борман, шунингдек, Франция, Германия, Венгрия, Россия, Цингапур, Озарбайжон, Арманистон ва Грузия каби мамлакатларнинг мутахассислари қатнашди. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Олий суди, Адлия вазирлиги вакиллари ва 100 нафарга яқин нотарлар иштирок этди.
Сессияда хорижий ва маҳаллий нотарлар ҳамда экспертлар томонидан соҳадаги долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди. Жумладан, киберхавфсизлик, маълумотларни ҳимоя қилиш, рақамли муҳитда нотариусларнинг ижтимоий масъулияти, электрон ҳужжат алмашинуви, масофавий хизмат кўрсатиш ва инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли юзасидан тажрибалар алмашилди. Бу йўналишларда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Форум иштирокчиларига Ўзбекистонда соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таништирилди. Хусусан, «E-notarius.uz» тизими орқали онлайн тарзда хизматлар кўрсатиш, зарур ҳужжатларни идоралараро электрон алмашинув орқали олиш, «Шажара» дастури ёрдамида меросхўрлар доирасини аниқлаш, тўловларни автоматик ҳисоблаш тизими ва «нотариус калкулятори», шунингдек, бармақ изи орқали шахсни тасдиқлаш тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Форум доирасида халқаро меҳмонлар Тошкент шаҳридаги нотариуслар фаолияти билан яқиндан таништирилди. Бундай йирик ва касбий даражадаги тадбирлар Ўзбекистон нотарлар тизимининг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш, хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг