Қозоғистон клуби УЕФА чемпионлар лигасида ўйнайди

Кеча УЕФА чемпионлар лигаси мусобақасининг сўнгги саралаш босқичи доирасида Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ўз майдонида Шотландиянинг «Селтик» жамоаси билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти бу гал ҳам 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Пеналтилар сериясида эса «қозоқлар» 3:2 ҳисобига устун келди.
Шу тариқа жамоа ўз тарихида биринчи, Қозоғистон тарихида эса иккинчи марта УЕФА чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бунгача 2015 йилги мавсумда Қозоғистоннинг яна бир жамоаси — «Астана» ушбу мусобақанинг финал босқичида иштирок этганди.
Маълумот учун, «Қайрат» клуби мусобақага йўлланма олиш орқали кафолатланган 20 миллион евро маблағга эга бўлмоқда. Бу жамоанинг 2-3 йиллик умумий харажатларига тенг сумма дегани.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг