Қонун билан ҳарбий прокуратура фаолиятига янги қоидалар киритилмоқда
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда замонавий қуролланган ва қудратли армияни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимининг ҳарбий хизматчилари ва ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ҳарбий соҳадаги давлат дастурларининг амалга оширилишини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг, шу жумладан Давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларининг барвақт олдини олиш, шунингдек қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтириш талаб этмоқда.
Шу боисдан мазкур Қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилишини, шунингдек ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бош прокурор, Ҳарбий прокурор, Транспорт прокурори Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорлари лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Ҳарбий прокурор, Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратораларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиши, қонунларга, Бош прокурор буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқариш ваколатлари қонуний жиҳатдан белгилаб қўйилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун қабул қилиниши прокуратура органларининг масъулиятини янада ошириш билан бирга, иш самарадорлигини ҳам яхшилаш, қонунчилик билан юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши, натижада фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига хизмат қилади.
Мажлисда савол-жавоб ва муҳокамадан сўнг ушбу Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг