Эрон Трамп таҳдидлардан воз кечмагунча АҚШ билан музокара олиб бормайди
Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларга киришмайди, агар Америка етакчиси Дональд Трамп таҳдид қилишдан воз кечмаса. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди. Унинг сўзларини The New York Times келтирди.
Ароқчининг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги кескинликни юмшатишга қаратилган ҳар қандай музокара адолатли ва тенг ҳуқуқли ёндашувга таяниши лозим ҳамда таҳдидлар билан бошланиши мумкин эмас.
«Биз музокараларга қандай тайёр бўлсак, урушга ҳам шундай тайёрмиз», — дея қўшимча қилди у.
Ташқи ишлар вазири Эроннинг баллистик ракеталари масаласи бўйича ҳар қандай муҳокамани қатъий рад этди. Унинг айтишича, мазкур тизим мамлакат хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга.
«Мен буни жуда аниқ ва бир маъноли қилиб айтишим шарт: Эрон ракеталари, Эрон мудофаа тизими ҳеч қачон ҳеч қандай музокара предметига айланмайди», — дея урғу берди Ароқчи.
Бундан аввал АҚШ президенти Эрон томон «Абраҳам Линcолн» авиакемаси бошчилигида «улкан армада» йўл олганини маълум қилган ва Теҳронни 2025 йил ёзидаги ҳужумлардан ҳам кучлироқ зарба билан таҳдид қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг