Қўмита мажлисида Давлат бюджети қонуни муҳокама этилди
Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, келгуси йил Давлат бюджетида барча соҳалар, хусусан, ижтимоий соҳага салмоқли миқдорда маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда. Жумладан, 2026 йилги Давлат бюджети харажатлари жорий йилга нисбатан 3,5 фоизга ошиб, 402,4 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Ушбу сумманинг 54,7 фоизи ижтимоий харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида халқимизнинг фаровон яшаши учун жуда катта молиявий юкни ўз зиммасига олмоқда.
Даромади қисман ошган, бироқ камбағаллик чегарасида турган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «ижтимоий пакет» жорий этилиши белгиламоқда.
Шунингдек, Давлат бюджетида юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва «Workout» спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш мақсадлари учун 85 млрд сўм назарда тутилмоқда.
Давлат театрлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат буюртмасини бажариш шарти билан босқичма-босқич лойиҳавий молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маданият ва спорт объектларини тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда маданият марказларини уларнинг фаолиятини бошқариш таклифи билан бериш режалаштирилмоқда.
Ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида энг илғор технологияларни олиб келиб, 100 та маҳаллий стартапни халқаро миқёсда жозибадор бизнесга айлантириш учун 50 млрд сўм йўналтирилмоқда.
Муҳокама жараёнида мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари сенаторларнинг саволларига аниқлик киритди ва тушунтиришлар берди.
Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг