Венесуэлада АҚШ ҳужуми оқибатида 100 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
АҚШнинг Венесуэлага қилган ҳужуми натижасида камида 100 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Диосдадо Кабельо маълум қилди. Унинг сўзларини CNN келтирди.
«Ҳозирги маълумотларга кўра, 100 киши ҳалок бўлган ва тахминан шунча одам яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида можарога алоқаси бўлмаган одамлар — тинч аҳоли, ўз уйларида бўлган аёллар бор. Улар мамлакатимизга ташланган қудратли бомбалар оқибатида жабр кўрди», — деди Кабельо.
Аввалроқ Куба ҳукумати АҚШнинг Венесуэладаги операцияси чоғида мамлакатнинг 32 нафар фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Қайд этилишича, уларнинг барчаси Куба қуролли кучлари ва разведка хизматлари ҳарбийлари бўлиб, Николас Мадурони қўриқлаш билан шуғулланган.
Ўз навбатида, АҚШ расмийлари Мадурони қўлга олиш операцияси давомида тахминан 75 киши ҳалок бўлганини билдирган. Улар орасида Каракасдаги унинг резиденцияси ёнида бўлган отишма пайтида ҳалок бўлган ўнлаб қурбонлар ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг