«Қодирия ГЭСлар каскади» филиалида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

21:44 05 Декабрь 2025 Жамият
108 0

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Ҳозирги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда ушбу йўналишда қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар, самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятини ахлоқий, виждонан ва ижтимоий йўналтирилган ҳамда доимий равишда юқори стандартларга риоя этган ҳолда олиб боришга интилиб, бунда асосий эътиборни коррупцияга қарши йўналтирилган сиёсат ва жараёнларни ишлаб чиқиш, татбиқ қилиш ва амалга оширишда доимий назоратни ўрнатишга қаратади.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Жамият ва унинг тизим филиал-ташкилотлари ходимларининг ўз иш фаолиятида коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз бўлишлари ва уларнинг содир этилишига йўл қўймасликлари талаб этилади.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Бугун, 5 декабрь куни Қибрай туманида жойлашган «Қодирия ГЭСлар каскади» филиалида Жамиятнинг «Комплаенс-назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ташаббуси билан 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тадбирда Жамият Ижро аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, «Қодирия ГЭСлар каскади» филиали жамоаси, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тадбирнинг асосий қисмида маърузачилар томонидан Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти ҳақида тақдимот; ташкилот фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Жамиятда ГЭСларни эксплуатация қилиш, кадрлар сиёсати, харидларни мувофиқлаштириш, рақамлаштириш ва АКТни жорий этиш борасида тўхталиб ўтилди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Хусусан, «Комплаенс-назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ш. Каратаев томонидан Жамият тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган амалий фаолиятга тўхталиб ўтилди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи И. Сунатов томонидан Жамият тизимида кадрлар билан ишлаш, уларни саралаш ва малакасини ошириш, асосий мезонлар ва талаблар ҳақида маълумот берилди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тадбир давомида сўзга чиққан Харидларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Э. Маматов томонидан давлат харидларининг асосий принциплари (очиқлик ва шаффофлик, рақобат, холислик), Жамият харид тизимида коррупцияга йўл қўймаслик борасида амалга оширилган ва тўлиқ риоя қилинадиган чора-тадбирлар, муҳим жараёнлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Ахборот хизмати бош мутахассиси Ҳ. Жўраева томонидан давлат органларида ошкоралик ва очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада Жамият фаолиятидаги амалиёт таҳлил қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тадбир якунида мутахассислар томонидан иштирокчилар ва журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ва тушунтиришлар берилди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тадбир доирасида иштирокчилар Каскад таркибидаги «Қодирия ГЭС» (ГЭС-3) фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?