Қашқадарёда «Nexia» ҳамда «Captiva» тўқнашиб кетди
Қарши тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сайлов қишлоқ ҳудудида «Nexia» ҳамда «Captiva» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.
Ҳодиса 2021 йилнинг 14 октябрь санасида содир бўлган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, воқеага «Nexia» автомобилининг аҳоли яшайдиган ҳудудда юқори тезликда ҳаракатланганлиги сабаб бўлган. «Nexia» олдидаги автомашинани қувиб ўтмоқчи бўлган ва қарама-қарши томондан келаётган «Captiva» билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомобиль ҳайдовчилари воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг