«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ёшлар билан мулоқотида бугун дунё аҳолисининг 10 фоиздан ортиғи волонтёрлик билан шуғулланаётганига алоҳида тўхталди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратилгани, Волонтёрлар мактаби, олийгоҳларда марказлар ташкил қилинганининг ҳисобига бизда ҳам бундай ёшлар 5 карра кўпайди.
Экология, тиббий хизмат, таълим, фавқулодда вазиятларда кўмаклашиш йўналишидаги волонтёрларнинг сони 100 мингдан ошди.
Мана шундай ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, фаол кўнгилли ёшлардан иборат Волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича Васийлик кенгашини ташкил қилиш таклиф этилди.
Ёшлар ишлари агентлигида «Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади. Ушбу жамғармага ҳар йили бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ берилади. Бунга қўшимча вилоят ҳокимлари ҳам маҳаллий бюджетдан 3 миллиард сўмдан ажратади.
Мазкур маблағлар ҳисобидан ёшларнинг волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади. Кўнгилли ёшларга «ижтимоий фаоллик картаси» очилиб, экология, ижтимоий ҳимоя, тиббиёт, таълим, жамоат хавфсизлиги каби йўналишлардаги иштирокига қараб, балл бериб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг