1 июндан «Иккинчи имкон» лойиҳаси бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотида жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканини таъкидлади.
Бунинг учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси бошланади.
Бундай ёшлар 8-12 ойлик интенсив курсларда дастурлаш, веб-дизайн, компьютер муҳандислиги, бошқа касблар ва хорижий тилларга ўқитилиб, даромадли ишга эга бўлади.
Мазкур тизим 1 июндан Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида, келаси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилинади.
Давлатимиз раҳбари сўзини якунлагач, ёшлар билан мулоқот бошланди.
Айни пайтда тадбирда мутасаддиларнинг ҳисоботлари, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг