Қаршида янги хонадонлар ўз эгаларига топширилди

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги шодиёналари арафасида Қарши шаҳрининг Чўлқувар маҳалласида «Яшил замин» тураржой мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 110 миллиард сўмни ташкил этган ушбу мажмуа 432 хонадонга мўлжалланган 5 та кўп қаватли уй, замонавий болалар майдончаси, маросимлар зали, ёпиқ автомобиллар қўйиш майдончалари, декоратив шаршара ва фавворалар ҳамда яшил ҳудудларни ўз ичига олган.
Эътиборли томони, мажмуа билан ёнма-ён жойлашган Қарши шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби учун ҳам тадбиркор томонидан ҳомийлик асосида 900 ўринга мўлжалланган янги бино қуриб берилганидир.
11 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган 5 қаватли бинода 30 та синфхона ҳамда фаоллар зали, бино ташқарисида замонавий волейбол ҳамда мини-футбол майдончалари мавжуд.
«Яшил замин» турар-жой мажмуаси ҳамда янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланиб кетди. Айниқса, тадбир доирасида мажмуадаги 6 та хонадон эҳтиёжманд оилаларга бепул совға қилгани, 11 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилиши ҳам кўпчиликнинг олқишу дуоларига сабаб бўлди.
Шу куни Қарши шаҳрининг Ойдин маҳалласида ҳам 135 хонадонга мўлжалланган яна иккита кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг