Пиёдаларни ҳурмат қилинг — пойтахт ИИББ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.
Бугун, 22 январь куни Тошкент шаҳрида қорли об-ҳаво кузатилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилди.
Хабарда барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, транспорт воситалари ўртасида етарли масофани сақлаш, белгиланган тезлик меъёрларидан ошмаслик ҳамда пиёдаларга нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралган.
Шунингдек, қорли ва шамолли об-ҳаво шароитини инобатга олиб, автомобилларни кўп қаватли бинолар, турли иншоотлар ва дарахтлар остида қолдирмаслик, транспорт воситаларини махсус ажратилган автотураргоҳларда сақлаш тавсия этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг