Парламентлар роли ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир

20:53 29 Октябр 2020 Сиёсат
1007 0

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг Швейцарияга ташрифи давомида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги Бўлинмаси Бош директори Т. Валовая билан учрашуви бўлиб ўтди.

Татяна Валовая Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан табриклаб, бу мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатидаги муҳим босқичи ҳамда аслида республиканинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва янада қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъий содиқлиги ифодаси эканлигини таъкидлади.

- БМТнинг Женевадаги Бўлинмаси Ўзбекистон Республикасида Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни диққат билан кузатиб бормоқда. Улар изчиллиги, жадаллиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради, ва, шубҳасиз, сизнинг халқингиз учун ижобий натижалар бермоқда», - деди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги Бўлинмаси Бош директори.

Т. Валовая Ўзбекистон раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси давомида баён этилган, шу жумладан парламентларнинг ролини ошириш бўйича билдирилган ташаббусларни мамнуният билан қўллаб-қувватлади ва унинг турли давлатлар қонун чиқарувчи ҳокимияти учун нафақат давлатларни ривожлантиришдаги ролини қайта кўриб чиқиш имконияти, балки халқлар тақдирига таъсир қиладиган қарорлари учун ўз сайловчилари олдидаги масъулиятини ошириш деб атади. Унинг фикрича, бу ўз вақтида билдирилган ташаббус, чунки янги глобал таҳдидлар, шу жумладан COVID-19 пандемияси мамлакатлар томонидан БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу борада парламентларнинг роли ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон Президентининг таклифи чет эл парламент аъзоларининг мутлақ кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди, чунки бу уларнинг халқларига фойда келтириш истаги билан ҳамоҳангдир.

Шу муносабат билан ушбу ташаббусларни янада ривожлантириш ва татбиқ қилиш учун БМТнинг Женевадаги мавжуд майдончасидан фаол равишда фойдаланиш таклиф қилинди. Шундай платформалардан бири “SDG Lab” лабораториясидир. Бу ерда мамлакатлар халқаро ташкилотлар, хусусий секторлар ва илмий доиралар билан биргаликда БРМга эришиш учун кўп тармоқли ҳамкорликни ўрганиб, уни ривожлантириш бўйича таклифлар киритади.

Т.Валовая Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Т.Нарбаевани келгуси йилда Президент Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессияси давомида эълон қилинган ташаббусларига бағишланган “SDG Lab” лабораториясининг махсус йиғилишида нутқ сўзлашга таклиф қилди.

Ўз навбатида, БМТ Бош котибининг ўринбосари "Zamin” халқаро жамоат фонди томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 ноябрида ташкил этиладиган «Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари: пандемия даврида долзарблиги, узлуксизлик ва инновациялар» халқаро веб-форумида ўз чиқиши билан иштирок этиш таклифини қабул қилди.

Учрашув якунлари бўйича бошқа масалалар юзасидан ҳам келишувларга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?